"Реал" ярим ҳимоячиси мавсум якунида клубни тарк этади

"Реал" ярим ҳимоячиси мавсум якунида клубни тарк этади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос мавсум охирида жамоани текинга тарк этади, деб хабар беради Marca.

Клуб раҳбарияти 26 ёшли футболчи билан якунланадиган шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Себальос сўнгги икки мавсум давомида "Реал Мадрид"да ротация ўйинчиси бўлган. Бунгача футболчи Лондоннинг “Арсенал” клубида икки йил ижара асосида ўйнаган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!