«Реал» янги ҳужумчи сотиб олмаса, Бенземанинг ўринбосари ким бўлиши маълум бўлди

«Реал» янги ҳужумчи сотиб олмаса, Бенземанинг ўринбосари ким бўлиши маълум бўлди

Испаниялик ҳужумчи Рауль де Томас янги мавсумда Реал сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Агарда клуб янги ҳужумчи сотиб олмайдиган бўлса, 24 ёшли футболчи келаси мавсум Бенземанинг ўринбосари сифатида фаолият олиб боради. Буни мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Де Томас ҳозирда иккинчи мавсумни Райо Вальекано да ижара асосида ўтказяпти. У жорий мавсум Ла Лига доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бир йил аввал эса у Сегундада (Ла Лигадан кейинги ўринда турувчи лига) 32 та беллашувда 24 та голга муаллифлик қилди ва Райо Вальекано нинг Ла Лигага қайтишига ёрдам берди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!