"Реал" ва Азар ўртасидаги муносабат бузилди. Сабаби маълум

"Реал" ва Азар ўртасидаги муносабат бузилди. Сабаби маълум

Франциянинг L'Equipe нашри хабарига кўра, бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар ва «Реал» ўртасидаги муносабатлар бузилди.

Манбага кўра, бу ноябрь ойида содир бўлган, ўшанда Бельгия терма жамоаси шифокорлари футболчига жаҳон чемпионатидаги энг яхши савиясини тиклаш учун уни тўрт ойга футболдан четлаштирадиган янги операцияни тавсия қилган.

«Реал» бу операцияга кескин қарши эди.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти бундай сценарийни истамайди – улар бельгиялик футболчини сотишлари учун ўйин дақиқаларига эга бўлишини истамоқда.

«Реал»нинг операциядан бош тортиши ниҳоят клуб ва Азар ўртасидаги муносабатларни бузди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!