"Реал" тажрибали дарвозабонидан айрилишга яқин турибди

"Реал" тажрибали дарвозабонидан айрилишга яқин турибди

Коста-Рикалик таниқли дарвозабон Кейлор Навас жорий мавсум якунида Мадриднинг “Реал” клубини тарк этишга қарор қилди. “Қироллик клуби” ёзда ўз сафига белгиялик Тибо Куртуани қўшиб олганидан сўнг Навас захирада қолиб кетмоқда. Айнан шу сабаб коста-рикалик моҳир футболчи Мадрид жамоасидан кетмоқчи.

Бундан бироз муқаддам “Реал”нинг собиқ юлдузи Криштиано Роналдо ҳозирда тўп сураётган клуби “Ювентус” раҳбариятига Кейлор Навасни таркибга қўшиб олиш таклифини берганди.

"AS" нашрининг маълум қилишича, мадридликлар мавсум якунида Навасни қўйиб юборишади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!