"Реал" Рюдигерни ўз сафига қўшиб олганини ва унга 22-рақамни берганини расман эълон қилди

"Реал" Рюдигерни ўз сафига қўшиб олганини ва унга 22-рақамни берганини расман эълон қилди

Германиялик ҳимоячи Антонио Рюдигер "Реал" футболчиси сифатида таништирилди.

Бугун Германия терма жамоаси футболчиси Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ўтди. Айни дамда Рюдигернинг тақдимоти давом этмоқда.

Антонио "Реал"да 22-рақамни эгаллади. Унга қадар шу ёзда Мадридни текинга тарк этган Иско ушбу рақам остида ўйнаган.

"Челси"да Рюдигер 2-рақам остида ўйнаганди, Германия терма жамоасида ҳам 2-рақамда остида ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!