«Реал» Роналдуни ортга қайтарадими?

«Реал» Роналдуни ортга қайтарадими?

Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг эҳтимолий қайтиши борасидаги режаларини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда инсайдер Хосе Феликс Диаснинг ёзишича, «қироллик» клуби раҳбарияти 37 ёшли тўпурарни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор эмас.

Роналду ҳозирги жамоаси «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга яқин турибди. Яқинда португалиялик шов-шувли интервью бериб, клуб хўжайинлари ва жамоа устози Эрик тен Хагни танқид қилганди.

Бу сўзлар раҳбариятни ғазаблантирди ва КриРо билан шартномани бекор қилиш жараёни бошланди.

Криштиану бу мавсум омадсизликка учраяпти. У «қизил иблислар» сафида 16 та ўйинда атиги 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!