"Реал" пандемия вақтида қанча пул йўқотган?

"Реал" пандемия вақтида қанча пул йўқотган?

"Реал" клуби 2020/2021 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботларни эълон қилди.

Клуб пандемия вақтида, яъни 2020 йилнинг март ойидан буён 300 миллион евро зарар кўрган.

Қўлланган чоралардан сўнг клуб йилни бор-йўғи 874 минг евро даромад билан тугатган.

Шу тариқа, мадридликлар ушбу вақтда камомадга кирмаган клублардан бири бўлди.

УЕФА таҳлилига кўра, Европа клублари 2019-2021 йилда 6 миллиард еврога яқин пул йўқотган.

"Реал" маошларни 58 миллионгача, бошқа ҳаражатларни 62 миллионгача қисқартирди. Футболчиларни сотишдан эса 175 миллион пул ишлади.

Клубнинг қарзлари 240 миллиондан 46 миллионгача пасайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!