“Реал”нинг ижтимоий тармоқлардаги муқовасида Модричнинг сурати йўқ

“Реал”нинг ижтимоий тармоқлардаги муқовасида Модричнинг сурати йўқ

Лука Модричнинг сурати “Реал”нинг ижтимоий тармоқ учун мўлжалланган муқовасидан тушиб қолди. Бу ҳақда “АS” ва “Маrcа” нашрлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, “қироллик клуби” анъанавий муқовадан “Ювентус”га ўтган Роналдунинг суратини олиб ташлаганди. Энди эса Модричнинг сурати ҳам йўқ.

Маълумот учун, хорватиялик футболчига “Интер” жиддий қизиқмоқда. Модрич мазкур трансфер борасида бугун Флорентино Перес билан учрашиши кутилмоқда.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!