"Реал Мадрид" бразилиялик футболчини сотиб олмоқчи

"Реал Мадрид" бразилиялик футболчини сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Фламенго" ярим ҳимоячиси Жоау Гомесга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради ESPN.

Манбага кўра, "қироллик клуби" қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмоқчи ва у учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ трансфер амалга ошса, ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзига қадар ижара асосида "Фламенго"да қолади. Олдинроқ бразилиялик футболчига "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

21 ёшли Гомес "Фламенго" сафида 2021 йилдан буён тўп тепади. У клуб сафида жами 105 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 31 декабригача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!