“Реал“ клуби академияси мутахассислари Ўзбекистондаги футбол академияларида мастер-класслар ўтказишади

“Реал“ клуби академияси мутахассислари Ўзбекистондаги футбол академияларида мастер-класслар ўтказишади

Шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Реал Мадрид“ клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизга Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича “Қироллик клуби”нинг мутахассислари ташриф буюришгани ҳақида хабар берилганди.

Ташриф давомида испаниялик мутахассислар иштирокида болалар футболи мутахассислари учун назарий семинарлар ташкил қилиниб, амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. Шунингдек, “Реал Мадрид“ академияси мутахассислари ёш футболчилар учун мастер-класслар ҳам ўтказишди.

ЎФА ва “Реал Мадрид“ клуби ўртасидаги ҳамкорликнинг иккинчи босқичига кўра, шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида юртимиздаги бир қатор иқтидорли болажонлар Мадридга сафар уюштиришди. Улар Мадридда “Реал“ клуби академияси, бош жамоа машғулот ўтказадиган майдон, Сантьяго Бернабэу“ стадиони билан яқиндан танишиб, мутахассислардан футбол сир-асрорларини ўрганишди.

Эндиликда “Қироллик клуби“ мутахассислари ўзаро ҳамкорликнинг учинчи босқичи доирасида яна Ўзбекистонга ташриф буюришади. Бу сафар улар вилоятлардаги ҳудудий футбол академияларида бўлиб, у ерда тарбияланаётган ёш футболчилар учун маҳорат дарсларини ўтаб беришади.

11 ноябрдан 23 ноябрга қадар Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган маҳорат дарсларида маҳаллий футболчилар ва болалар футболи мутахассислари иштирок этишади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!