"Реал" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Реал" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр бошқа жамоага ўтиши мумкин, деб хабар беради Football Insider.

Манбага кўра, 27 ёшли словакияликга "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда. Айни пайтда Мадриднинг “Реал” клуби футболчи учун Лондон клуби билан рақобатлашишга тайёр.

Олдинроқ "Интер" Шкриньярни клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шкриньяр ўтган мавсумда "Интер" сафида 48 та ўйинда 4 та гол урган. У жорий мавсумда 8 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!