"Реал" ҳужумчисини "Атлетико"га қўйиб юборишга тайёр

"Реал" ҳужумчисини "Атлетико"га қўйиб юборишга тайёр

"Реал Мадрид" ўз ҳужумчиси Мариано Диаснинг "Атлетико"га кетишига халақит бермайди. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

29 ёшли Мариано 2011 йилда "қаймоқранглилар" академиясини тамомлаган. Мадрид клубининг асосий жамоаси сафида Диас 74 учрашувда 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

"Реал Мадрид"да Мариано тўққизта совринни қўлга киритди, жумладан, иккита Чемпионлар лигаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!