«Реал» гуруҳ ғолиби номига «доғ туширди»

«Реал» гуруҳ ғолиби номига «доғ туширди»

«Реал» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини «G» квартети ғолиби сифатида якунлаган бўлса-да, сўнгги ўриндаги ЦСКА билан иккала баҳсни ҳам бой берди.

Москвадаги дастлабки ўйин русларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган, ягона гол 90+5-дақиқада Игорь Акинфеев томонидан урилган эди. Кеча оқшом Мадридда ўтган жавоб баҳсида ҳам плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб улгурган «қаймоқранглилар» мағлубиятга учради, бу сафар йирик ҳисобда – 0:3.

Рус матбуотининг маълум қилишича, ЕЧЛ тарихида илк марта гуруҳда сўнгги ўринни олган жамоа тўртлик етакчисини ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Кечаги баҳс статистикасига кўра, зарбалар (18 – 13), тўп узатишларнинг аниқлиги (92% – 81%) вазиятлар яратиш (13 – 11) ва тўпга эгалик қилиш (69% - 31%) бўйича устунлик мезбонлар томонида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ЕЧЛдаги иккинчи вакили - «Локомотив» ҳам ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!