«Реал» футболчилари Жаҳон чемпионатларида ноёб рекорд ўрнатишди
Мадриднинг «Реал» клуби битта Жаҳон чемпионатида битта клуб аъзолари томонидан киритилган голлар сони бўйича мутлақ рекордни янгилади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг Норвегия дарвозасига урган иккита голидан (2:1) кейин «Реал» футболчиларининг мазкур турнирдаги голлари сони 19 тага етди.
Бунгача бўлган рекорд 18 та голни ташкил этарди. Ушбу натижа ЖЧ-1954 мусобақасида Венгриянинг «Гонвед», ЖЧ-2014да Германиянинг «Бавария» ҳамда ЖЧ-2018да Франциянинг «ПСЖ» клублари футболчиларига тегишли эди.
Айни дамда Беллингемнинг ҳисобида ушбу турнирда 6 та гол мавжуд. Бундан ташқари, «қаймоқранглилар»дан Килиан Мбаппе (8 та гол), Винисиус Жуниор (4 та) ва Арда Гюлер (1 та) мундиалда рақиблар дарвозасини ишғол қилишга улгурди.
