«Реал» етакчиларидан бири Лопетегининг дарҳол ишдан бўшатилишини истамоқда

«Реал» етакчиларидан бири Лопетегининг дарҳол ишдан бўшатилишини истамоқда

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг истеъфосини хоҳламоқда. Унинг ҳисоблашича, мураббий «Эль-Класико»га қадар жойини бўшатиб қўйиши керак, деб ёзади "tribuna" нашри.

Маълум қилинишича, 33 ёшли ҳавбек Лопетегининг фаолиятидан норози бўлмоқда. У сўнгги натижалар мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилиши учун етарлича асос бўла олади, деган фикрда. Модрич, шунингдек, «Барселона»га қарши ўйин олдидан бош мураббийнинг алмашиши жамоага ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» охирги 5 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти: 4 ўйинда имкониятни бой берган клуб орада «Атлетико» билан голсиз дуранг қайд этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!