“Реал” энг қиммат футболчисини сотишга тайёр

“Реал” энг қиммат футболчисини сотишга тайёр

Реал Мадрид Гарет Бэйл билан хайрлашмоқчи.

Раҳбарият 29 ёшди футболчини иложи борича қимматроққа сотмоқчи. Тушган фойда таркибни кучайтиришга йўналтирилади. Бўлғуси харидор Бэйл учун 130 миллион евро бериши керак.

Март ойи охирида Реал ёзги мавсум учун катта миқдорда маблағ сарфлаши ҳақида хабар берилган эди. Франциялик мураббий Зинедин Зидан 500 миллион евролик трансфер бюджетига таяниши мумкин. Жамоа сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар орасида Франция терма жамоасининг иккита ўйинчиси ярим ҳимоячи Пол Погба ва ҳужумчи Килиан Мбаппе бор.

Реал билан Бэйлнинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бу мавсумда у Испания чемпионатида 25 та ўйинни ўтказди ва саккизта гол урди.

Бэйл Тоттенхем дан 2013 йилда Қироллик клубига кўчиб ўтган. Ушбу трансфер Реал тарихидаги энг қимматга айланди ўйинчи 100 миллион еврога баҳоланган эди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!