"Реал" энди Мбаппенинг трансферига ҳаракат қилмоқчи эмас

"Реал" энди Мбаппенинг трансферига ҳаракат қилмоқчи эмас

"Реал Мадрид" келаси ёзда "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун бошқа уринишлар қилмоқчи эмас, деб хабар беради AS.

Франция терма жамоаси футболчиси 2022 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга яқин эди. Бироқ сўнгги дақиқада Мбаппе парижликлар билан шартномани узайтиришга қарор қилди.

23 ёшли футболчининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

Мбаппе жорий мавсум Франция 1-лигасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!