"Реал" Бенземага ишонади

"Реал" Бенземага ишонади

"Реал Мадрид" раҳбарияти январь ойидаги трансфер ойнасида Карим Бензема ўрнига янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпти, деб хабар беради Marca. "Қаймоқранглилар" бошлиқларини франциялик футболчининг жароҳатлари давом этаётгани хавотирга солган.

34 ёшли ҳужумчи мавсум давомида жароҳатлар билан курашди, аммо барибир Франция терма жамоасига чақирилди. Футболчи терма жамоа лагерига етиб боргач, машғулотларда яна жароҳат олди.

Нашрнинг ёзишича, клуб раҳбарлари бошқа ҳужумчи қидирмаяпти ва Бензема мавсумнинг иккинчи қисмида формасини тиклашига ва 2024 йилнинг ёзигача ҳужумда биринчи танлов бўлиб қолишига тўлиқ ишонч билдирмоқда. Ҳозирча мадридликлар клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бу позицияни ёпиш учун Родригодан фойдаланади.

Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда “Реал” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!