Равшан Эрматов: «Ноябрь ойида Дубайдаги халқаро мусобақада иштирок этишимиз кутилмоқда»

A A A
Равшан Эрматов: «Ноябрь ойида Дубайдаги халқаро мусобақада иштирок этишимиз кутилмоқда»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов Фабио Каннаваронинг миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида ноябрь ойида терма жамоа Дубайдаги халқаро турнирда иштирок этиши мумкинлигини айтди.

«Буни шартномага қўл қўймагунимизча айтишимиз нотўғри бўлади, аммо Дубайда ноябрь ойида халқаро мусобақа бўлади. Шу турнирда иштирок этиш бўйича музокаралар кетяпти. Ҳужжатлар имзоланганидан сўнг биз расмий маълумот берамиз», - деди Эрматов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!