Ravon август ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сота олмади

Ravon август ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сота олмади

Ўзбекистон 2018 йил август ойида Россия бозорида Ravon бренди остидаги бирорта ҳам автомобилини сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг ҳисоботига таяниб "Халқ сўзи" хабар беради.

Унда қайд қилинишича, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами 1 140 061 дона автомобиль сотилган. Энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади.

Бироқ Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россия бозорида ўз ўрнини йўқотишда давом этмоқда. Корхона кетма-кет учинчи ойдирки умуман автомобиль сота олмаяпти. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 518 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган ва бу борада Россия бозорида кучли 20 таликка кира олган, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184 дона Ravon автомобиллари сотилганди.

Manba: sof.uz
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!