Равил Ғайнутдин: “Хитойда мусулмонлар камситилаётгани йўқ”

Равил Ғайнутдин: “Хитойда мусулмонлар камситилаётгани йўқ”

Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Равил Ғайнутдин Хитойда, хусусан, Шинжон мухтор туманида мусулмонлар камситилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда “Новости” агентлиги хабар бермоқда.

“Мен Хитойдаги қавмни биламан, бир неча бор Хитойда бўлганман, биродар мусулмонлар зич яшайдиган минтақаларга борганман. Уларнинг бизга айтишича, ўзларини сиқувга олинган, ҳукумат томонидан камситиш бор деб ҳис қилишмайди”, – деди муфтий Россия мусулмонларининг хитойлик мусулмонлар камситилишига муносабати ҳақидаги саволга жавобан.

Шунингдек, Равил Ғайнутдин бир неча йил аввал Урумчига борганида уйғурлар, қозоқлар, ўзбеклар, татарлар билан учрашганини, шу пайтгача хитойлик мусулмонлардан шикоят эшитмаганини айтди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!