Расул Кушербаев ўзининг Тошкент ҳокими этиб тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Расул Кушербаев ўзининг Тошкент ҳокими этиб тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев ўзининг Тошкент шаҳар ҳокими сифатида тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда "bugun.uz" ёзмоқда.

«Тўғриси, икки кун олдин эрталаб турсам, шунақа гап тарқалиб кетибди. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, бу одамларнинг хоҳиши бўлиши мумкин. Лекин аниқки, раҳбариятнинг эмас. Мен шундай деб ўйлаяпман.

Раҳбарият буни хоҳламайди, чунки ёқадими-йўқми, ҳокимликларда ҳокимларга бўладиган қонуний топшириқлардан кўра, ноқонуний топшириқлар жуда ҳам кўп. Ва ҳокимлар ўзлари истаган-истамаган ҳолда ноқонуний топшириқларни ҳам бажаришга мажбур бўлишади. Масалан, ўтган йили ШҲТнинг Самарқандда йиғилиши бўлди ва ўша ерда улар Самарқандга темир йўл бўйича юриб боришади деб, темир йўл бўйидаги кўп жойларни буздириб ташлашди. Ҳукумат топшириқ беряпти протокол билан, 15 кун ёки 10 муддатда буздирасан деб.

Ваҳоланки, қонун ва ҳукуматнинг 467-сонли қарори бўйича қурилмани аниқлаб, суд орқали буздиришга 1—1,5 ой вақт кетади. Бу қонуний йўл. Булар эса 15 кун вақт беряпти. Бориб, Янгийўл шаҳар ҳокими қонунга қарамасдан, ҳукуматни топшириғи деб гумбурлатиб бузиб ташлаяпти. Мана оқибат, қонунан олсангиз, ҳоким қонунни бузди. Лекин бунга келганда прокурор ва бошқалар кўз юмиб турди. Негаки, у ҳукуматнинг топшириғини бажарди деб», — дейди Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!