Расул Кушербаев: "Қозоғистондаги воқеалар мени ва оиламни хавотирга солмоқда"

Расул Кушербаев: "Қозоғистондаги воқеалар мени ва оиламни хавотирга солмоқда"

Депутат Расул Кушербаев Қозоғистондаги воқеалар ҳақида ёзди.

"Қариндош ва дўст-у биродарларим яшайдиган Қозоғистондаги воқеалар кўпчилик қатори мени ва оиламизни ҳам ҳавотирга солмоқда. Алоқа қилиш имконияти чеклангани сабабли ҳаловатимиз йўқолган.

Шу кунларда яна бир бор тинчликнинг аслида қандай неъматлиги, оила бағрида эсон-омон турмуш кечириш нелигини ўйлаб кўришга тўғри келаяпти, кўп нарсани тушунаяпмиз.

Қозоғистондаги нотинчлик тезроқ бартараф бўлиши, одамлар ўзларининг кундалик тинч турмушига қайтишини чин дилдан истаяпмиз. Айниқса, айрим содда ва ишонувчан инсонларни номаълум кучларнинг «провокацияси»га учиб қолиши мумкинлиги ташвишга солаяпти.

Нима бўлганда ҳам бўлаётган ишлар тез кунларда бартараф бўлиб, томонлар ўзаро мулоқот асосида ягона мақсад-тинчлик йўлида бирлашиб, мамлакат барқарорлигини сақлаб қолишларига ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, қозоғистонлик оға-ини ва опа-сингилларимга мавжуд вазиятни босиқлик ва закийлик билан бахолаб, зўравонликсиз, қатъий ирода билан енгиб чиқишларига тилакдош эканлигимизни билдирмоқчиман!

Тез кунларда, омонликда, ёруғ юз билан кўришиш насиб қилсин, деймиз!"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!