Рассом Дмитрий Врубел вафот этди
Бу ҳақда журналист Ксения Ларина Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, 62 ёшли Врубел коронавирусдан вафот этган.
Дмитрий Врубел Берлин деворининг сақланиб қолган парчасидаги машҳур граффит муаллифи бўлиб, унда КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби Леонид Брежневнинг ГДРнинг ўша пайтдаги раҳбари Эрич Хонеккер билан ўпишиш саҳнаси тасвирланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).