Расмий хабар: Сўмдаги ноллар ўчирилмайди!

Расмий хабар: Сўмдаги ноллар ўчирилмайди!

Бироз аввал миллий валютамиз ҳисобланган сўмдаги 4та нолнинг ўчирилиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар тўғрисида хабар берган эдик. Мазкур маълумот Марказий банк раиси томонидан рад этилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

"Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат, дейди Мамаризо Нурмуратов. - Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг ҳаёлида йўқ. 

Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади.  Бизда аҳвол ундай эмас".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!