Расмий изоҳ: интернет чиндан ҳам 10 баробар тезлашадими?

Расмий изоҳ: интернет чиндан ҳам 10 баробар тезлашадими?

«Ўзбектелеком» АК 15 кун ичида Ўзбекистондаги интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларга расмий изоҳ берди.  

Изоҳда айтилишича, ўтган 10 ой мобайнида, «Ўзбектелеком» АКда зарур такомиллашиш ишлари тизимли таҳлил қилинди, керакли ускуналар сотиб олинди, дастурлар ишлаб чиқилди ва ташқи канал имкониятларини кенгайтириш ва провайдерлар, операторлар ва охирги фойдаланувчилар учун интернет тармоғига чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

“Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон ташқи интернет-каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга ошириларди. 2018 йил бошига боғламалар ўз маҳсулдорлигининг чегарасида, деярли ишламай бошлаганди. Шу муносабат билан бугунги кунда компаниянинг техник хизматлари босқичма-босқич модернизация ишларини ўтказмоқда, бунинг натижасида «Ўзбектелеком» АК шу йилнинг охирига қадар UZTELECOM’дан канал сотиб олган операторлар ва провайдерлар истеъмоли учун зарур бўлган тезликни таъминлай олади.

Провайдерлар ва операторларнинг барча аризалари чекловларсиз ва тўла ҳажмда қондирилади. UZTELECOM компанияси UZONLINE ва UZMOBILE абонентлари учун янада жозибадор тариф режаларини жорий этишни режалаштирмоқда”, дейилади компания расмий изоҳида.

Аввалроқ “Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камолов ЎзА мухбирига берган жавобида шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши ҳақида маълум қилгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!