Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори (732-сон, 03.12.2021 й.) билан Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
📌 Маъмурий регламентга кўра, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, анъанавий ёки электрон тарзда амалга оширилади.
✅ Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.
💰 Сўровнома тўлдирилиб, уни кўриб чиқиш учун тегишлича йиғим ундирилади:
➖ таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
➖ адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 20 фоизи миқдорида;
➖ бошқа ҳужжатлар бўйича – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.
❕ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
➡️ Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.
🚫 Қуйидагиларга апостиль қўйилмайди:
🔸 чет элда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
🔸 тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
🔸 Ўзбекистон фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга.
☑️ Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар “E-App” ва “E-register” дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
🔰 Шунингдек, қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
➖ расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
➖ расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.
❗️Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан амалга киритилади.