Расмий баёнот: “Қўқонда сирли ўлим қотиллари кимлар?..”

Расмий баёнот: “Қўқонда сирли ўлим қотиллари кимлар?..”

Фарғона вилояти прокуратураси “Қўқонда сирли ўлим қотиллари кимлар...” сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди. 

16.09.2019 йилда Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 65-уйда яшаган Ф.Абдуназаровни яшаш хонадонида тўсатдан вафот этганлиги ҳолати юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

 

Суд-тиббий экспертиза хулосасида марҳум Ф.Абдуназаровнинг ўлими тромбоз касаллиги, ўпка артерия қон томирларини тромбоэмболияси оқибатида ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

 

Шунингдек, марҳум Ф.Абдуназаров ҳаётлик вақтида тромбоз, ўпка артериясини қон томири тромбоэмболияси билан касалланганлиги, айнан шу касаллик унинг ўлимига бевосита сабаб бўлганлиги баён этилган.

 

Марҳумдан олинган қон намуналари таркибидан дори воситалари топилмаган.

 

Р.Турсунов ва Р.Иргашевлар 15.09.2019 йилда ўртоғи Ф.Абдуназаров билан бирга соат 20-00 ларда кўришиб, бирга пиво ичиб ўтиришганлиги, Ф.Абдуназаров маст бўлиб қолганлиги сабабли соат 23-00 ларда Р.Турсунов уни яшаш хонадонига олиб бориб ташлаб келганлиги, Ф.Абдуназаров бирор бир дори воситаси истъемол қилмаганлигини, уларнинг ўртасида бирор бир жанжал бўлмаганлигини билдиришган.

 

Текширув натижаларига кўра, Ф.Абдуназаровнинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли 15.10.2019 йилда жиноят иши қўзғатиш рад этилган ҳамда бу ҳақда марҳумнинг яқин қариндошларига маълум қилинган.

Аввалги хабарда маълум бўлишича, фарғоналик журналист Баҳодирхон Элибоевга Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Истиқлол кўчаси 65-уйда яшовчи Зоҳидахон Абдуназарова мурожаат қилган.

Қўқондаги фестивал якунида, яъни 15 сентябрь куни, Зоҳида опанинг фарзанди Абдуназаров Фурқатжон ўртоқлари Турсунов Равшан ва Эргашев Равшанлар билан бирга қайсидир хонадонга қандил ўрнатиб бериш учун чиқиб кетганлар. Бироқ ўша куни кечаси Фурқатжонни кимдир уйига ташлаб кетган ва унинг ёнидан телефони ва пулларини тополмаган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ўша кечаси Фурқатжонга кимдир 40 та анаприлин таблеткасини ичирган экан, уйқуси келаётганини, боши айланаётганини айтишга улгурган Фурқатжон (1990 йил 26 апрелда туғилган) 16 сентябрга ўтар кечаси вафот этгани айтилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!