Расман! Зойир Мирзаев — Қашқадарё ҳокими

Расман! Зойир Мирзаев — Қашқадарё ҳокими

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси  Зайнилобиддин Низомиддинов қатнашди. 

Дастлаб, вилоят сайлов комиссияси раисининг халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди. 

Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Шунингдек, Кенгашнинг еттита доимий комиссияси тузилди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси  Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Зойир Мирзаев номзодини халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

Сўнгра мазкур масала юзасидан халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги партиялар гуруҳ раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Депутатлар Зойир Мирзаевнинг номзодини қўллаб-қувватлаб, Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!