Расман! «Ювентус»дан нақ 15 очко олиб ташланди!

Расман! «Ювентус»дан нақ 15 очко олиб ташланди!

«Ювентус» клуби Италия А серияси жадвалида 15 очкодан маҳрум қилинди. Боиси, жамоа молиявий қаллобликка қўл урганликда айбланди.

Италия футбол федерацияси суди прокурорнинг илтимосномасини қаноатлантирди. Клуб ўз капиталининг ўсишини сохта ҳужжатлар билан кўрсатган. Прокурор «Ювентус»дан 9 очко олиб ташлашни сўраганди. Аммо якунда "Юве"дан 15 очко олиб ташладнди.

Худди шундай иш бўйича «Сампдория», «Про Верчелли», «Женоа», «Парма», «Пиза», «Эмполи», «Новара» ва «Пескара» клублари ҳам айбланаётганди. Аммо суд уларни оқлади.

Энди "Ювентус" ҳисобида 22 очко қолди. Жамоа жадвалда 10-поғонани эгаллаб турибди.

Туринликлар суд қарори устидан апелляция бериши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!