Расман! Ўзбекистонда бензин нархи тушди

Расман! Ўзбекистонда бензин нархи тушди

“Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлди.

Бензин тақчиллигини олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хом-ашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда соат 21:30дан бошлаб АИ 80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!