РАСМАН: Сирдарёда аёл киши ҳоким этиб тайинланди

РАСМАН: Сирдарёда аёл киши ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди. Депутатлар ушбу йиғилишда сенатор Уралова Дилфуза Джумановнани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан тасдиқладилар. У бунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шундай қилиб, Дулфуза Уралова ҳозирча Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимга айланди (лекин илк аёл ҳоким эмас, аввал ҳам аёллар ҳокимликка тайинланган ҳолатлар бўлган).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!