Расман! Самвел Бабаян — "Локомотив" бош мураббийи

Расман! Самвел Бабаян — "Локомотив" бош мураббийи

Тошкентнинг "Локомотив" клубида бош мураббий ўзгарди.

Ўтган йилдан буён клубни бошқариб келаётган Андрей Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

Бизнингча бу тайинлов жуда қизиқарли бўлди. Сабаби 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор"да фаолият олиб борган Бабаян бир неча бор чемпионликка эришди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу давр мобайнида Бабаян "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клубларига қарши чемпионлик учун курашди. Мана энди ушбу мураббий "Локомотив" томонида туриб "Пахтакор"га қарши курашади. Эътиборлиси бугунги кунда "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"да тарбия топган футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Самвел Бабаян молиявий аҳволи танг бўлган пайтда ҳам "Пахтакор"ни барқарор клуб сифатида олиб қолишга эришгани кўпчиликни ёдида бўлса керак. Сўнгги йилларда "Локомотив"да молиявий имкониятлар яхши бўлди, аммо Осиё чемпионлар лигасида ижобий натижаларга деярли эришилмади. Фақат бир марта клуб чорак финалга чиқди холос.

Энди Ўзбекистон Суперлигасида Арвеладзе, Абрамов, Канчельскис, Қосимов, Бердиев, Бабаян тўқнашувлари бўлади. Бундан эса албатта мухлислар ютади. Миллий чемпионатимизда мана шундай қизиқарли тўқнашувлар қанча кўп бўлса шунча яхши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!