Расман! Садио Мане — "Бавария" футболчиси

Расман! Садио Мане — "Бавария" футболчиси

Сенегаллик вингер Садио Мане расман "Бавария"га ўтди. Бу ҳақда немис гиганти матбуот хизмати хабар берди.

Мане "Бавария" билан анчадан бери музокаралар олиб борди ва бугун 2025 йилнинг 30 июнига қадар якуний шартнома имзолади. Келишув мюнхенликларга 32 миллион еврога тушди. Бонуслар ҳам бор.

Садио Чемпионлар лигаси финалидан сўнг "Ливерпул"ни тарк этишга қарор қилди ва "Бавария" вингер учун асосий даъвогар эди. "Қизиллар" сафида Мане жами 269 та ўйин ўтказиб, 168 та самарали ҳаракат қилган (120+48). Унинг "Ливерпул"даги ўрнини "Бенфика" футболчиси Дарвин Нунес эгаллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!