Расман: «Реал Мадрид» навбатдаги трансферини эълон қилди

Расман: «Реал Мадрид» навбатдаги трансферини эълон қилди

«Лион» ҳимоячиси Ферлан Менди «Реал» аъзосига айланди. Бу ҳақда «Қироллик клуби» расмий сайтида хабар берилди.

Унга кўра, Ферлан «Реал» сафида 2025 йил 30 июнига қадар тўп суради. Маълумотларга кўра, «Реал» Менди учун «Лион»га 48 миллион евро тўлайди. Шунингдек, «Лион» унинг Мадриддаги натижаларига қараб яна 5 миллион еврога эга бўлиши мумкин.

23 ёшли футболчи чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Менди 2018/19 йилги мавсум «Лион» сафида 44 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!