Расман: Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини олди

Расман: Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини олди

Қозоғистоннинг президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат пойтахтини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига номлаш таклифини берган, депутатлар ҳам уни маъқуллаган эди.

Қосим-Жомарт Тўқаев бугун пойтахт Остона шаҳрини Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Фармон Оқ Ўрда расмий сайтида келтирилган.

Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея қайта номлансин , дейилади фармонда.

Қозоғистон пойтахтидаги Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар ва унга қаршилар ўртасида муштлашув ҳам содир бўлган, полиция 20га яқин кишини қўлга олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!