Расман! Гризманн "Атлетико"га қайтди

Расман! Гризманн "Атлетико"га қайтди

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн Мадриднинг "Атлетико" клубига қайтди, деб хабар беради "матрасчилар" расмий сайти.

Клублар ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан бир дақиқа олдин трансферни якунлашга муваффақ бўлишди.

"Атлетико" ҳужумчини 10 миллион еврога бир йилга ижарага олди. 2022 йилнинг ёзида "матрасчилар" французни 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

30 ёшли Гризманн олдин "Атлетико"да 2014 йилдан 2019 йилгача ўйнаган ва кейин "Барселона"га 120 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Uzb PPP
    👏👏👏👏
    Nursulton Eshnazarov
    Ot aylanib aylanib qozigʻini topadi 😂