Расман! Энди Эронни АҚШга мутлақо душман бўлган инсон бошқаради

Расман! Энди Эронни АҚШга мутлақо душман бўлган инсон бошқаради

Илгари мамлакат Олий судининг раиси сифатида ишлаган Иброҳим Раиси Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиқди. Сайловлар бўйича штаб маълумотларига кўра, Раиси 17,8 миллион овоз олган. Жами 28,6 миллион сайловчи овоз берди.

Эронда 13-президентлик сайлови шанба куни маҳаллий вақт билан соат 02.00 да (Тошкент вақти билан 02.30) якунланди. Овоз бериш муддати узайтирилди, чунки барча сайловчилар белгиланган вақт ичида ўз овозларини беришга улгуришмади.

Раисини аллақачон барча рақиблари табриклашган, аммо овозларни ҳисоблашнинг якуний натижаси фақат кечқурун эълон қилинади. Улар сайланган Президентга омад тилади. Ишдан кетаётган президент Ҳасан Руҳоний ҳам "сайланган номзод"га табрик сўзлари билан мурожаат қилди.

60 ёшли Раиси AҚШ санкцияларига учраган; у Эрон суд тизими раҳбари лавозимини 2019 йилдан бери эгаллаб келган, бундан олдин у мамлакатнинг бош прокурори бўлган. Сайловолди ташвиқоти пайтида у қашшоқлик ва коррупцияга қарши курашишга, тўрт йил ичида тўрт миллион янги уй қуришга ва "кучли Эрон учун халқ ҳукумати"ни яратишга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!