Расман! Эден Азар «Реал» футболчисига айланди

Расман! Эден Азар «Реал» футболчисига айланди

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси»дан Эден Азарни сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.

28 ёшли футболчи билан 5 йиллик битим тузилган. «Реал» Азар учун бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 130 милллион фунт тўлайдиган бўлди. Бу эса мадридликларнинг янги трансфер рекорди ҳисобланади.

Азарнинг Мадриддаги таништирув маросими 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Эден Азар «Челси» сафида 7 мавсумни ўтказди. У бу даврда 352 та ўйин ўтказиб, 110 та гол урди. 2 карра Англия чемпиони бўлди. Англия Лига Кубоги ва мамлакат кубогига эга чиқди. Шунингдек, 2 марта Европа Лигаси ғолиби бўлди.

Қайд этиш жоиз, Жамоанинг аввалги трансфер рекорди 2013 йилда Гарет Бэйл орқали ўрнатилганди. Ўшанда «Қироллик клуби» Бэйлни «Тоттенҳэм»дан 85,3 миллион фунтга сотиб олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!