Расман. «Барселона» янги футболчи билан шартнома имзолади

Расман. «Барселона» янги футболчи билан шартнома имзолади

«Барселона» клуби «Расинг» ярим ҳимоячиси Пабло Торре билан шартнома имзолади. Каталонияликлар 18 ёшли футболчи учун 5 миллион евро тўлашди ва у билан 4 йиллик шартнома имзолашди. Паблонинг шартномадаги товон пули 100 миллион евро этиб белгиланди.

Иқтидорли футболчи «Барселона Б» аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказилади. Шу қарамай, у келаси мавсумда Хави бошчилигидаги жамоага жалб этилади.

Торре ўтган мавсумда "Расинг" сафида қуйи лигада 10 гол ва 11 ассист муаллифига айланди ва жамоасининг Сегунда лигага чиқишига ёрдам берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!