РАСМАН: Асосий фоиз ставкаси 14 фоиз этиб белгиланди

РАСМАН: Асосий фоиз ставкаси 14 фоиз этиб белгиланди

Бу ҳақида Марказий банкда бошланган матбуот анжуманидан ЎзА мухбири хабар қилмоқда.

Марказий банк бошқаруви асосий фоиз ставкани бир фоиз пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.

— Ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, – дейди Марказий банк раиси  Мамаризо Нурмуродов. –  Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!