Рақобатга қарши ҳаракатлар аниқланди: Монополияга қарши курашиш қўмитаси юртимиздаги ўнта йирик компанияга қарши қонун ишлаб чиқди

Рақобатга қарши ҳаракатлар аниқланди: Монополияга қарши курашиш қўмитаси юртимиздаги ўнта йирик компанияга қарши қонун ишлаб чиқди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда айтилишича, сўнгги йилларда 1,4 мингдан ортиқ рақобатга қарши ҳаракатлар аниқланди, шундан 78 фоизи давлат органлари ва давлат иштирокидаги компанияларга тўғри келади.

Шу муносабат билан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши хавфини олдини олиш бўйича самарали тизимни ташкил этиш, бизнесни ҳалол юритиш учун корпоратив стандартларни ошириш вазифаси қўйилган.

Уни рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқликни ички таъминлаш тизимини (монополияга қарши комплаенс давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг монополияга қарши қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминловчи ва уни ташкил қилиш тизимига қаратилган ягона ёндашув) босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳал қилиш таклиф этилмоқда:

2020 йил 1 июндан - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун, устав капиталида давлатга тегишли бўлган 50 ёки ундан ортиқ фоиз акциялар ҳолатида мажбурий тартибда;

2022 йил 1 январдан - хўжалик юритувчи жамиятлар билан боғлиқ юридик шахслар учун, устав капиталида давлатга тегишли бўлган 50 ёки ундан ортиқ фоиз акциялар ҳолатида, шунингдек уларнинг шўъба корхоналарига мажбурий тартибда.

Хусусий компанияларга эса монополияга қарши комплаенсни жорий этиш тавсия этилади.

Рўйхатда ҳозирча 10та ширкат мавжуд, уларда ушбу механизмни синов режимида 2020 йил 1 январга қадар жорий этиш таклиф этилган.

Рўйхат:

1. Кварц АЖ
2. Асака АТБ
3. GM Uzbekistan АЖ
4. Олмалиқ ТМК АЖ
5. Ўзтрансгаз АЖ
6. Ўзпахтасаноат АЖ
7. Иссиқлик электр станциялари АЖ
8. Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ
9. Минтақавий электр тармоқлари АЖ
10. Қизилқумцемент

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!