Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди
Янги ўқув йили олдидан «Мактаб бозорлари»да мактаб формаси, ўқув-қуроллари ва бошқа анжомлар савдоси қизғин давом этмоқда.
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни нархларни асоссиз оширмаслик, маҳсулот сифати ва харидорларга зарур маълумотларни тақдим этиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди.
Мактаб бозорларида нархлар асоссиз оширилган ҳолатларга дуч келган фуқаролар Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Қўмита томонидан нархлар бўйича мониторинг ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
