«Рапунцель» мултфильми сюжетида коронавирусга ишора қилувчи белгилар аниқланди

«Рапунцель» мултфильми сюжетида коронавирусга ишора қилувчи белгилар аниқланди

2010 йилда катта экранларга чиққан «Рапунцель» мултфильми сюжетида COVID-19 пандемиясига ишора қилувчи саҳналар топилди, деб ёзади «КиноПоиск».

Мултфильм ака-ука Гримм эртаги асосида яратилган. Унинг сюжетига кўра, ерга қуёш томчиси тушади. Ушбу томчидан касалликларни тузатиш ва абадий ёшликни тақдим этиши мумкин бўлган гул пайдо бўлади. Гул дастлаб Готель исмли кекса аёлнинг қўлига тушади, кейин эса уни Корона қироллиги аскарлари ҳомиладор қироличани даволаш учун олиб кетади.

Қиролича соғайганидан сўнг у малика Рапунцелни дунёга келтиради. Абадий ёш қолишни истаган Готель қизалоқни ўғирлаб кетади ва баланд минорага қамаб қўяди. Рапунцель минорада 18 йил яшайди, у ҳеч ким билан мулоқот қилмайди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мултфильмдаги икки деталга эътибор қаратди. Биринчидан, Рапунцель туғилган қиролликнинг номи Корона. Иккинчидан, ҳозирги пандемия шароитида одамларни изоляцияланишга чақиришмоқда, бу эса Рапунцелнинг ҳаёт тарзини эслатади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Рапунцель изоляциядан сўнг бахтга эришгани, бу эса карантиннинг аҳамиятини кўрсатишини ёзиб қолдирган.

Шу муносабат билан «Рапунцель» мултфильми ОАВ эътиборига тушди. USA Today нашри карантинда қандай ишлар билан машғул бўлиш лозимлиги ҳақида материал эълон қилди. Мақола муаллифи пунктлардан бирида минорада шамлар тайёрлаш, расм чизиш билан машғул бўлган Рапунцелни эслаб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!