Раъно Шодиева оёғида санъат яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди

Раъно Шодиева оёғида санъат яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида яшовчи 18 ёшли Зуҳра Усмонова оёғида расм чизади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ёш рассом хонадонида бўлди.

Имконияти чекланган болалар доимий парвариш ва эътиборга муҳтож, - дейди Раъно Шодиева. - Аммо уларнинг иқтидорларини доимий қўллаб-қувватлаш керак. Бу йўлда марказ тизимли ишларни олиб боряпти.

Зуҳранинг ҳозиргача 50 га яқин натюрморт, портрет, эркин ижодий асарлари бор. Марказ раҳбари яна кўплаб имконияти чекланган пайариқлик ёшлар хонадонида бўлиб, улар билан ҳам дилдан суҳбатлашди.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!