Рамзон Қодировнинг қароргоҳини тозалаш учун қанча пул сарфланади?

Рамзон Қодировнинг қароргоҳини тозалаш учун қанча пул сарфланади?

Чеченистон раҳбари ва ҳукумати ишлар бошқармаси Рамзон Қодировнинг Грознийдаги қароргоҳига хизмат кўрсатиш бўйича эълон жойлаштирди. Ҳужжатга кўра, Чеченистон ҳукумати қароргоҳни тозалаш ишлари учун бюджетдан 51,1 миллион рубль миқдорида маблағ ажратишга тайёр.

Шартнома доирасида пудратчи бинонинг ички қисмини тозалаши, шунингдек, боғ билан шуғулланиши, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаши ва бино олд қисмини ювиши талаб этилади. Қодировнинг қароргоҳига 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 40 ёшдан ошмаган ишчилар хизмат кўрсатиши керак.

Қодировнинг қароргоҳи 2012 йилда қурилган. «Новая газета» маълумотларига кўра, унинг қурилиши 10 миллиард рублга тушди, умумий майдони 64 минг квадрат метрга тенг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!