Рамзан Қодировнинг Instagram’и нега яна очилмай қолди? (фото)

Рамзан Қодировнинг Instagram’и нега яна очилмай қолди? (фото)

14 ноябрь куни Instagram маъмурияти Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунтини (@kadyrov_95) блокдан чиқарди. Бу ҳақда TJournal 15 ноябрга ўтар кечаси хабар берди. Аммо 15 ноябрь куни эрталаб Қодировнинг аккаунти яна очилмай қолди.

Қодировнинг айтишича, унинг аккаунтига кириш 11 ойлик тақиқловдан кейин қайтарилди. Қодиров унга аккаунтига тақиқлов сабаби тушунтирилгани ёки йўқлигига ойдинлик киритмаган.

Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳар қандай ижтимоий тармоқ маъмурияти «алоқалар ва эркин мулоқотнинг ривожланишига кўмак бериши керак» ва «юз берган хато» бошқа қайтарилмаслигига умид билдирган. «Бу вақт давомида менинг миллионлаб обуначиларим биринчи қўллардан маълумот олиш имкониятидан маҳрум этилди», — деди Қодиров.

Қодиров аккаунти тиклангандан кейинги биринчи постини тўппончаси ва уни қанчалик «яхши кўришига» бағишлади, дейилади хабарда. Бироқ айни пайтда ушбу постни кўриб бўлмайди, саҳифани очишга уринганда эса «Афсуски, бу саҳифага кириб бўлмайди. Эҳтимол, сиз мавжуд бўлмаган ҳаволадан фойдаландингиз ёки саҳифа ўчирилган» — деган ёзув чиқмоқда.

2017 йил 23 декабрда Қодировнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунти блокланган эди. Бундан аввалроқ эса АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!