Рамзан Қодиров: "Тайсонга Жонс билан яна бир жанг керак. Биз буни Грознийда ташкил этишга тайёрмиз"

Рамзан Қодиров: "Тайсонга Жонс билан яна бир жанг керак. Биз буни Грознийда ташкил этишга тайёрмиз"

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва тўрт дивизион бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасида реванш жангини ташкил этишдан манфаатдор.

«Афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги узоқ кутилган жанг жанговар дуранг билан якунланди. Иккала спортчи ҳам ёш ҳақиқий маҳорат ва профессионализмга тўсқинлик қилмаслигини аниқ кўрсатиб беришди. Майк Тайсон ва Рой Жонс ўзларининг карьераларини кўп йиллар олдин тугатган бўлишларига қарамай, уларнинг рингдаги жанги жуда қизиқарли чиқди.

Биз бокс мухлислари ўша жангларни соғинамиз. Икки буюк боксчи бизнинг умидларимизни тўлиқ қондиришди. Аслида, уларнинг рингдаги учрашуви ғолибни аниқламаганидан хурсандман. Бу адолатли натижа.

Мен Тайсоннинг бокс усулини доим яхши кўрганман. Муҳаммад Алидан сўнг, боксда менинг иккинчи севимли спортчим Майк эди. Жонс билан бўлган жанг Тайсоннинг мукаммал жисмоний шаклини сақлаб қолганлигини ва ҳар доим ўзига хос бўлган юқори жанговар маҳоратини йўқотмаганлигини кўрсатди.

Бизнинг биродаримиз Майк, албатта, Жонс билан яна бир жанг ўтказиши керак. Биз буни Грознийда ташкил қилишга тайёрмиз», деди Қодиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!