Рамзан Қодиров Ҳабибга “Ахмат” клуби вакили билан жангни таклиф қилди (ВИДЕО)

Рамзан Қодиров Ҳабибга “Ахмат” клуби вакили билан жангни таклиф қилди (ВИДЕО)

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга “Ахмат” клуби вакили билан жанг учун ҳар қандай гонорар тўлашга тайёр эканлигини айтди.

Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов UFC проекти бўлган.

“Ҳабиб – жуда яхши спортчи, аммо UFC лойиҳаси. Нурмагомедов - лойиҳа, чунки у промоушн раҳбари Дана Уайт билан яхши муносабатда. У ерда яхши жанглар бўлади. Эътибор беринг, агар кимдир жангларни ўтказиб юборса, улар рейтингдан олиб ташланади, Ҳабибга эса ҳеч қачон тегишмаган”, - дейди Қодиров Instagram саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатда.

Қодиров “нима учун Ҳабиб Россия Федерацияси ёки Доғистон байроғи билан жангларга чиқмайди?”, - деб савол беради.

Мурожаат давомида Чеченистон раҳбари Ҳабибга “Ахмат” клуби вакилига қарши жанг қилишни таклиф қилди.

"Мен “Ахмат”да ҳар қандай вазнни (ҳар қандай вазн тоифасидаги жангчи - Sputnik) қўйишга тайёрман ва агар Ҳабиб “Ахмат”да чиқиш қилса, мен ҳар қандай гонорарни беришга тайёрман. Агар у “Ахмат”да жамоадошимиз билан жанг қилса, UFCга қараганда кўпроқ пул тўлашга тайёрман. Ким ғолиб бўлишини кўрамиз! Энг кучли ғолиб бўлсин!" - дея хулоса қилди Чеченистон раҳбари.

Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги жангини 2020 йил октябрида ўтказди. Унда у америкалик Жасти Гэтжи устидан 29-ғалабани қўлга киритди. Ҳабиб барча жангларда ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!