Рамзан Қодиров Европада қотиллар гуруҳини шакллантирган — блогер

Рамзан Қодиров Европада қотиллар гуруҳини шакллантирган — блогер

Суиқасддан омон қолган чечен блогери Тумсо Aбдураҳмоновнинг айтишича, унга ҳужум республика раҳбари Рамзан Қодиров томонидан уюштирилган.

Aбдураҳмонов Швециядаги тергов давомида жиноят ва Чеченистон ўртасидаги боғлиқлик аниқланганини таъкидлаган. Бироқ, ушбу мамлакат расмийлари Россияга қарши ҳар қандай сиёсий чораларни кўришдан бош тортдилар.

"Aлбатта, бу Рамзан Қодировнинг ўзи... Сиз Рамзан Қодировнинг атрофини Рамзан Қодировнинг ўзидан ажрата олмайсиз... Бугун Қодиров Европада тўлақонли қотил машинага айланди", деб ҳисоблайди блогер.

Унинг фикрига кўра, Чеченистон расмийлари Европада ўзларининг сиёсий рақибларини йўқ қилишга тайёр бўлган "бутун агентлар тармоғига" эга.

Aввалроқ, 11 январь куни Швеция суди Россиянинг икки фуқаросини Aбдураҳмоновнинг ҳаётига суиқасд қилишда айбдор деб топди ва уларни саккиз ва ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тергов маълумотларига кўра, блогер Рамзан Қодировни танқид қилгани учун ҳужумга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!